ГИЁҲВАНДЛИК — ДАВР ВАБОСИ

ШУ 26 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан халқаро наркотик моддаларга қарши кураш ва уларнинг дунё бозорларида ноқонуний айланиши мавзусида прессконференция бўлиб ўтди.
2019 йилги Жахон гиёҳванд моддалар бўйича ҳисоботи: 4.5 миллион киши илгари тахмин қилингандан кўра гиёҳвандлик натижасидаги касалликларга қарши даъволанишга мухтож
Такомиллашган тадқиқотлар ва аниқроқ маълумотларга кўра гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига салбий оқибатлари таҳмин қилинганидан кўра оғирроқ ва кенг тарқалган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (БМТ НЖҚҚБ) томонидан нашр қилинган 2019 йилги Жахон гиёҳванд моддалар бўйича ҳисоботига кўра бутун дунё буйлаб таҳминан 35 миллион киши, олдинги 30.5 миллион кишидан фарқли ўлароқ гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ касалликлардан азият чекмоқда ва даъволанишга муҳтож.
2017 йилги юқори кўрсаткичлар, жумладан, даволанишга муҳтож деб ҳисобланган 4.5 миллион киши, дунёнинг энг аҳолиси кўп мамлакатлар сафида бўлган Ҳиндистон ва Нигерияда ўтказилган янги тадқиқотлардан олинган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш даражаси хақидаги яхшиланган билимлар натижасидир.
Сўзга чиққан УНП ООН ирочи диектори Юрия Федатова, регионлар бўйича ижроч Ашита Миттал, Батыр Гельдев, Азизбек Эркабоев, координато Жон Мак Григорлар ўз ҳисоботини бердилар.
Маълумотларга кўра, опиоидларни суистеъмол қилувчилар сони 53.4 миллионга тенг дея таҳмин қилинган бўлиб, бу олдинги ҳисоблардан 56 фоизга юқоридир. 2017 йилда гиёҳванд моддаларни суистеъмол қилиш натижасида вафот этган 585,000 кишининг учдан икки қисми опиоидлардан фойдаланиш натижасида вафот этган. Глобал миқёсда 2017 да 11 миллион киши гиёҳванд моддаларни инъекция тарзида қўллаган ва улардан 1.4 миллиони ОИВ ва 5.6 миллиони гепатит С билан яшайди.
«Бу йилги Жаҳон гиёҳванд моддалар бўйича ҳисоботи натижалари гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларнинг глобал кўринишини тўлдиради ва янада мураккаблаштиради, Ву эса талаб ва таклифга жавобан мувозанатли ва интеграциялашган соғлиқни сақлаш ва жиноий адлияга оид жавобларини илгари суриш учун халқаро ҳамкорлик зарурлигини кўрсатади», деди БМТ НЖҚҚБнинг Ижрочи директори Юрий Федотов.
Гиёҳванд моддалар бўйича вазиятнинг жиддийлиги ва мураккаблиги ошиб бормоқда
Ҳисобларга кўра 2017 йилда 271 миллион киши ёки 15 дан 64 ёшгача бўлган дунё аҳолисининг 5,5 фоизи аввалги йилда гиёҳванд моддаларни қўллаган. Бу 2016 йилги ҳисобларга ўхшаш бўлса-да, узоқ муддатли истиқболга кўра гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган одамлар сони 2009 йилга нисбатан 30 фоизга юқори. Ушбу ўсиш қисман 15 дан 64 ёшгача бўлган дунё аҳолиси сонининг 10 фоиз ўсиши туфайли бўлса-да, хозирги вақтда маълумотлар опиоидлардан фойдаланиш 2009 йилга нисбатан Африка, Осиё, Европа ва Шимолий Америкада кенг тарқалганлигини ва нашадан фойдаланиш Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Осиёда кенг тарқалганлигини кўрсатади. 2017 йилда дунёда кокаин ноқонуний ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ўсиб 1,976 тоннага тенг рекорд даражага етди деб таҳмин қилинади. Шу билан бирга, 2017 йилда мусодара қилинган кокаиннинг глобал миқдори 13 фоизга ўсиб 1,275 тоннага етди, бу эса руйҳатга олинган энг катта миқдордир.
Шимолий Америкада синтетик опиоидларнинг дозасини ошириш инқирози 2017 йилда янги юксакликка етди, Ду даврда АҚШда опиоидларинг дозасини ошириб юбориш натижасида 47,000 дан ортиқ ўлим қайд этилди ва бу бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўпроқ эди, ҳамда Канадада опиоид билан боғлиқ 4,000 ўлим ҳолатлари қайд этилди, ва бу 2016 йилга нисбатан 33 фоиз ўсиш эди.
Фентанил ва унинг аналоглари Шимолий Америкадаги синтетик опиоидлар инқирозининг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда, аммо Европа мамлакатлари ҳамда Марказий ва Шимолий Африкада бошқа синтетик опиоид — трамадолнинг инқирози кузатилмоқда. Трамадолнинг глобал мусодара қилиниши миқдори 2010 йилдаги 10 килограммдан 2013-йилда деярли 9 тоннагача кўтарилди ва 2017 йилда 125 тоннага тенг рекорд даражасига етди.
Дунё бўйлаб энг кенг тарқалган гиёҳванд м

Яна ўқинг:  Хоразмда илк маротаба янтоққа тарвуз пайвандланди

Maryam Opa UMS, [28.06.19 16:09]
одда ҳали ҳам наша бўлиб қолмоқда ва 2016 йилда 188 миллион киши ушбу наркотикни қўллаган.
Ҳисоботда айтилишича, халқаро ҳамжамиятнинг маълум бир муваффақиятга эришган соҳаларидан бири янги психоактив моддаларга (ЯПМ) қарши курашдир. Биринчи марта аниқланган ва БМТ НЖҚҚБ га маълум қилинган ЯПМнинг сони камайиши бундан далолат беради. ЯПМ бозорни бир неча йил олдин таҳмин қилинган даражада эгалламади ва халқаро ҳамжамият ЯПМ оқибатида кўрилган зарарни баҳолашга ўз вақтида жавоб берди ва халқаро назоратни талаб этадиган ЯПМни белгилади.
Олдини олиш ва даволар бўйича ҳаракатлар орқада қолмоқда
Дунёнинг кўп қисмида, айниқса қамоқхоналарда гиёҳвандликни олдини олиш ва даволаш бўйича тадбирлар этарли эмас. Бу йилги ҳисоботда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва унинг пенитенциар муассасаларда инсон саломатлигига салбий оқибатлари чуқур таҳлил қилинади. Бу таҳлил ОИВ, гепатит C ва фаол сил касаллиги каби юқумли касалликларнинг тарқалиши ва қамоқхона аҳолиси орасида, хусусан, қамоқхоналарда гиёҳванд моддаларни инъекцион тирзда истеъмол қиладиганлар орасида номутаносиб равишда юқори эканлигини кўрсатади.
Эллик олти мамлакат, 2017 йилда камида битта қамоқхонада опиоидларни алмаштириш даволашини ўтказилганини ҳабар қилди. Ва 46та мамлакат қамоқхоналарда бундай даволаш мавжуд эмаслигини хабар қилди. Игна ва шприцлар билан таъминлаш дастурлари қамоқхоналарда анча кам: 11та мамлакат бундай дастур камида битта қамоқхонада мавжудлигини хабар қилди, лекин 83 мамлакатда бундай дастурлар йўқлиги тасдиқланди.
Ҳисоботда айтилишича, илмий далилларга асосланган ва халқаро инсон ҳуқуқлари мажбуриятларига мувофиқ самарали даволаш тадбирлари зарур бўлган даражада мавжуд эмас, ва миллий ҳукуматлар ва халқаро ҳамжамият бу бўшлиқни бартараф этиш учун аралашувларни кучайтириши керак.
2019 йилги Жаҳон гиёҳванд моддалар бўйича ҳисоботи опиатлар, кокаин, наша, амфетамин типидаги стимуляторлар ва янги психоактив моддаларнинг (ЯПМ) талаби ва таклифи ва уларнинг инсон соғлиғига таъсири бўйича глобал шарҳини тақдим этади. Ҳисобот такомиллашган тадқиқот ва янада аниқ маълумотлар орқали, гиёҳванд моддаларни суистеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий оқибатлари илгари таҳмин қилингандан кўра кенгроқ тарқалган деб таъкидлайди.
Прессконференция журналист, блогер ва мутахассислар ўртасида олиб борилган савол-жавоблар билан ўз ниҳоясига етди.

Яна ўқинг:  КОЛЛЕЖДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Марям Аҳмедова,
Амаль Солиева

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: