Қовоқли-гўштли котлетлар

Куз – пишиқчилик фасли. Деҳқонларимиз томонидан етиштирилган, саломатлигимиз учун фойдали бўлган витаминларга бой мева ва сабзавотлар дастурхонимиз кўрки. Фарзандларимизнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларида оила бекаларининг ўрни беқиёс. Шу боис оила аъзоларим соғлом бўлсин деган ҳар бир аёл рўзғорда бор маҳсулотдан иштаҳа очадиган мазали ва саломатлик учун фойдали таом тайёрлашга ҳаракат қилади. Ана шундай таомлардан бири бўлган қовоқли котлетларни тавсия этамиз:

Керакли масаллиқлар: 200 гр гўшт, 200 гр қовоқ, 2 ош қошиқ манна ёрмаси, бир бош пиёз, 2 дона тухум, бир пиёла сут, таъбга кўра туз.

Гўшт, қовоқ ҳамда пиёзни биргаликда гўшт қиймалагичдан ўтказиб тайёр бўлган аралашмага тухум, манна ёрмаси, сут ва туз қўшасиз. Қийма бир хил ёпиш­қоқ бўлгунча обдон аралаштирасиз. Тайёр бўлган маҳсулотни зич бўлиши ҳамда димлаб пишириш пайтида унда ёриқлар пайдо бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида 1-2 соатга музлатгичга қўясиз.

Махсус идиш ёки товага аралашмадан тайёрланган котлетларни тахлаб чиқасиз ва қизиб турган газ плитаси печида 15-20 дақиқада пишириб оласиз. Иссиққина котлетларни майонез ёки сметана билан дастурхонга тортасиз.

Қовоқ котлетга ёқимли ва ширин таъм беради. Мазкур таом ёғсиз тайёрланиши боис болалар, кексалар шунингдек, меъда-ичак касалликлари билан оғриган беморлар учун айниқса фойдали ҳисобланади.

Елена ЗАБИРОВА

Яна ўқинг:  Миллий ахборот макони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: