Очкўзликнинг натижаси

Бугунги кунда давлатимиз томонидан фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом, билимли,  етук инсон бўлиб улғайишлари йўлида эртани кўзлаб қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳиятан, аввало, ёш авлод камолотига қаратилган. Бу борада айниқса, болалар уйларида тарбияланаётган кўнгли кемтик болаларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ва алоҳида эътибордан халқимиз мамнун.

Афсуски, “гуруч курмаксиз” бўлмаганидек, орамизда шундай инсонлар борки, уларни инсон деган муқаддас ном билан аташга ийманасан киши. Руҳий касаллиги бўлган болалар ризқига кўз олайтирган бундай инсонларни ким деб аташ мумкин?

Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи бош ҳисобчиси Н.М. муассасага озиқ-овқат учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Н.М жами 23 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилган 12 млн. 999 минг сўмлик маблағни маҳсулот етказиб берувчи хусусий корхонага ўтказиб, жами 10 млн. 636 минг сўмлик маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни ҳисоб-фактураларга киритиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари ўтказилмоқда.

Азизбек БЕКЖАНОВ, 

Бош прокуратура хузуридаги  

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги

 таъминланиши устидан назорат қилиш

инспекцияси Бошқармаси бошлиғи

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК ҚИЗИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: