Саломатлик ва хуш кайфият сири

Доимо саломат бўлиб, кўтаринки кайфиятда юришни истайсизми? Унда қуйидаги тавсияларимиз билан танишинг.

  1. Ҳар куни 30 дақиқа давомида фаол жисмоний ҳаракат билан шуғулланинг.
  2. Кун давомида 8 стакан сув ичинг.
  3. Нонуштани қироллардек, тушликни шаҳзодалардек, кечки овқатни эса фақирлардек истеъмол қилинг.
  4. Кўпроқ табиий маҳсулотларни тановул қилинг.
  5. Ўз – ўзингизни таҳлил қилиш учун вақт ажратинг
  6. Йога билан шуғулланинг, туз ва газли сувларни камроқ тановул қилинг.
  7. Кўпроқ китоб ўқинг.
  8. Кун давомида камида 10 дақиқа сокинликда ўтириш учун вақт ажратинг.
  9. Кун давомида 8 соат ухланг.
  10. Пиёда кўп сайр қилинг ва табассумни канда қилманг.
  11. Ўз ҳаётингизни ўзгалар турмуш тарзи билан таққосламанг.
  12. Унутманг вақт ҳамма нарсани даволайди.
  13. Ўзингизни яхши кўринг.
  14. Энергиянгизни сафсатабозликлар учун сарф қилманг
  15. Вақтдан унумли фойдаланинг. Бу учун сизда барча нарса етарли.
  16. Умрингизни бировларни кўра олмаслик учун сарф этманг.
  17. Ўтмишингизга кўнинг, зеро у келажагингизни барбод қилмасин.
  18. Сизни ўзингизчалик ҳеч ким бахтли қила олмайди
  19. Яхши ва ёмон вазиятлар вақти келиб ўзгариб туради.
  20. Эсингизда бўлсин: стресс кўпгина касалликлар сабабчиси саналади.
  21. Қариндош ва яқинларингизни тез-тез йўқлаб туринг.
  22. Инсонлар билан илиқ муносабатда бўлишга одатланинг.
  23. Бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикри сизни асло ҳаяжонга солмасин.
  24. Ҳаёт қисқа, лекин ундан роҳатланиш учун вақт етарли эканини унутманг.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Ароматерапия билан чарчоқдан халос бўласиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: