Донлар маликаси

Гречка донлар орасида ҳар томонлама етакчилик қилади. Шунинг учун уни “Донлар маликаси” деб аташади. Россияда гречка узоқ вақтдан бери миллий маҳсулот бўлиб келган. Ҳатто, Шарқий славянлар 13-июнь гречка куни деб нишонлайдилар.

Фойдаси

Ушбу неъматда темир, мис, фосфор, калций, синк,оқсил бор.  Бундан ташқари,  B1, B2, PP ва E витаминларига бой. Органик кислоталарнинг таркибига қараб, гречка овқат ҳазм қилиш учун ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб машҳур парҳезлар мана шу дондан тайёрланади. Ва энг муҳими, гречка — темирнинг энг бой манбаи.Шунингдек, глисемик индекс мавжудлиги  туфайли қандли диабет билан хасталанганлар ҳам тановул қилишлари мумкин. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ушбу маҳсулот  90-120 дақиқа ичида қондаги глюкозани 12-19% га пасайишига сабаб бўлади. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини  кам истеъмол қиладиганлар менюларига, албатта, гречкани тез-тез киритишлари керак. Мазкур неъматда,  кўп сонли флавоноидлар борлиги, қонда холестерин миқдорини нормаллаштиради ва саратонга қарши таъсири катта. Қолаверса, донларнинг таркибида тўғри метаболизмни ривожлантирадиган моддалар мавжуд.

Билиб қўйган яхши!

Гречкани етиштираётганда бегона ўтлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун  ҳеч қандай кимёвий моддалар керак эмас. Шунинг учун гречка энг экологик тоза маҳсулотлардан бири ҳисобланади.

Яна ўқинг:  ОРГАНИЗМДА КАЛЬЦИЙ ЕТИШМАСА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: