Японлардан техника мўъжизаси

«Toyota» компанияси автомобил ва мотоцикл гибриди бўлган «i-Road»ни ишлаб чиқариши ҳақида эълон қилди. Ушбу ғаройиб уч ғилдиракли транспорт хусусий шахсларга сотилмайди.

Уларнинг ҳаммаси автомобиллар алмашуви бўйича махсус дастурда қатнашиш учун йиғилади. Бироқ чекланган серия синовдан ўтказилганидан сўнг автомобил кенг ишлаб чиқаришга қўйилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда «Renault Twizy» унинг асосий рақибига айланиши шубҳасиз.

«i-Road»нинг олд томонида иккита, орқасида битта ғилдираги бўлиб, у бурилишларда эгилиш имконини берувчи конструкцияга эга. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, «i-Road» деярли мотоциклдай манёврлар қилишга қодир. Бунда унга «Active Lean» технологияси кўмаклашади. Унинг ёрдамида компютер автомат тарзда эгилиш бурчагини назорат қилади ва ҳаракатланиш хавфсизлигини кафолатлайди.

Иккита олд ғилдирак ҳар бири 2 кВ қувватга эга электр моторлар ёрдамида ҳаракатланади, улар литий-ионли батареялардан қувват олади. Тезлиги соатига 45 км ни ташкил этади. Автомобил зарядланмасдан 50 км дан сал камроқ юра олади, қайта зарядлаш учун эса уч соат зарур бўлади.

«Toyota» компаниясида айтишларича, битта машина турадиган жойга тўртта «i-Road» сиғиши мумкин. Унинг узунлиги 2350 ммни, баландлиги 1445 ммни, оғирлиги эса бор-йўғи 300 кг ни ташкил этади. Ҳайдовчининг орқасида битта йўловчи учун жой бор.

Яна ўқинг:  Aнтибиотикларга чидамли инфекциялар рейтинги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: