Ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган Ўзбекистон терма жамоасига номзод Фозил Мусаев билан Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиб қолган.
“Stadion.Uz”га яқин манбаларнинг хабар беришича, мадридликлар селекционерлари футболчини жамоанинг қишки йиғинига таклиф қилиб кўрикдан ўтказишни таклиф қилишган. Шартга кўра, агар Фозил Мусаев кўрикда Диего Симеонега маъқул келса, ёзги трансфер мавсумига бориб улар Фозилни сотиб олишларини билдиришган.
Янги мавсумдан бошлаб “Бунёдкор” таркибида шуғулланаётган Мусаев ва мураббийлар штаби агар футболчини “Атлетико” ёзда сотиб олишни режа қилаётган бўлса, селекционерларнинг ёзга қадар футболчининг ўйинларини кузатиш орқали уни кўрикдан ўтказиш мумкинлигини таъкидлашган.
Шундай қилиб “Бунёдкор”да мавсумни бошлаши кутилаётган Мусаевни ёзга қадар “Атлетико” вакиллари кузатиб боришади. Вазият бир маромда давом этса, Мусаев ёзнинг дастлабки ойида кўрикдан ўтиш учун “Атлетико”га жўнаб кетади. Агар кўрик муваффақиятли ўтса, Мусаев Испания чемпионатида тўп сурувчи жамоа сафига ўтган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
Тиббий сабоқлар«Ходунок»дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин
Аввало, айтиш лозимки, кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ. Айниқса, юришнинг бошланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Би
