Саломатликка оид янги рисола

Бир кишига бир яхшилик қилсанг, кўргилки, яхшилик қилган вақтда у кишига нақадар роҳат етган бўлса, сенинг кўнглингга ҳам ундан зиёдроқ шодлик ва хуррамлик етишур. Агар бир кишига ёмонлик қилсанг, унга нақадар ранж етса, сенинг кўнглингга ҳам ул миқдор танглик етишур.

Кайковус

Мамлакатимизда инсон ва унинг саломатлигини асраш, айниқса, ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол, соғлом қилиб ўстириш чора-тадбирлари давлат миқёсида кенг амалга оширилмоқда. Республикамизда барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасида ҳам жадал суръатлар билан улкан ислоҳотлар олиб борилиб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётир. Жумладан, тери касалликлари соҳасида мутахассислар ҳудудимизда кўп учрайдиган дерматитлар, витилиго, темиратки, экзема ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва даволаш бўйича чуқур илмий ишлар олиб бормоқда.

Айтиш мумкинки, тери касалликлари фанга қадимдан маълум. Тиб илмининг султони, аллома Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» номли асарида қичима, қўтир, оқ ва қора доғлар ҳамда бошқа касалликлар белгилари, уларни даволаш усуллари ҳақида ёзиб қолдирган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Тоҳир Ибрагимов ҳам ўзининг «Гўзаллик сирлари» деб номланган рисоласида шу хусусида сўз юритади. Ушбу рисола кенг оммага, шу билан бирга талабаларга мўлжалланган бўлиб, мавзу долзарблиги уларда катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Муаллиф китобда юқорида келтирилган тери касалликларининг айримлари тўғрисида сўз юритар экан, биринчи навбатда уни китобхонларга содда ва равон тилда етказиб беришга интилган. Китобда тери анатомияси, цитологияси, физиологияси ва гигиенаси тўғрисида муҳим маълумотлар берилган. Шу билан бирга аҳолида кўп учрайдиган ҳуснбузарлар, қичималар, оқ ва қора доғларни даволаш усуллари тўғрисида аниқ ва кенг маълумотлар бор.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  БАЛДАИ МАҲФУЗА ДЕРЛАР...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: