ТОНГ
Тинч, осуда боғда кезганда
Хаёл чулғар инсон онгини.
Шабадалар эсиб ёқимли
Қуёш чалар саҳар бонгини.
Нур ўйнайди сойда ялтираб
Ажиб хониш бошлайди булбул.
Ҳар тарафга ифорин сочиб,
Гўзал бўлиб очилади гул.
Қалбда таъриф бўлмас уйғунлик
Ҳур Ватаннинг меҳримикан бу.
Кўнглимга ўз изҳорин солган,
Сокин тонгнинг сеҳримикан бу.
ШУ БАХТНИНГ ЎЗИ КИФОЯ
Тонги шабадалар сочим силаса
Онам кафтларининг тафтин туяман.
Юрагим энтикар ажиб туйғудан
Онажон, бахтимни сиз-ла кўраман.
Гоҳида койийсиз насиҳат бериб,
Унда ҳам меҳрингиз сезиб тураман.
Йиллар соя солган ҳар бир ажинда
Онажон, заҳматнинг изин кўраман.
Изингизга из бўламиз ҳамиша,
Ҳар нарсадан аълодир сўзларингиз,
Онажоним бир Худодан сўрайман
Албат, сизга ўхшасин қизларингиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларҚуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?
Қуёшнинг юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак? Бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим. Хусуса
СаломатликЖазирамада қуёш нурларидан сақланамиз!
Юртимизда қуёшли, иссиқ давр бошланмоқда. Қуёш оламга ўз нурларини таратиш билан бирга, инсонларга маълум бир маънода соғлиқ ҳам инъом этади. Ундан тарқалаётган кўзга кўринмас ульт
Тиббий сабоқларҚон босими нега «ўйнайди»?
қон босими – инсон саломатлигининг энг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, организм тўқималарида моддалар алмашинувини таъминлайди. шу боис унинг меъёрдан ортиқ пасайиши ёки кўтари
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
