Никита бўш келмади

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WTF бўйича нуфузли гран-при мусобақаси якунланди. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилди.

Жумладан, – 80 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович мусобақа давомида Греция, Италия ҳамда Россия давлатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида кечган жангда унга чорак финалда олган кичик жароҳати панд берди ва рақибига кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Шу тариқа Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланган Рафалович Манчестер гран-присининг бронза медали билан кифояланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу муваффақият орқали Никита 2020 йилги олимпия ўйинлари лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Европага мева ва сабзавотлар етказиб беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: