Тилга эътибор – элга эътибор

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам турли жамоат муассасаларида, таълим масканларида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай кечалардан бири пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 39-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. “Она тилим – миллатим бойлиги” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирида мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари билан она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини намоён этишди.

Тадбирда қатнашган меҳмонлар, ёзувчи ва шоирлар ўзларининг мазмундор шеърлари ва ўзбек тилининг тарихи, бугунги кунда ёш авлоднинг она тилимизга бўлган муносабати ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир сўнгида меҳмонлар ўқувчиларга китоблар тақдим этишди.

Яна ўқинг:  Оҳангарондаги 2000 ёшли тегирмон тоши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: