Болангиз нега инжиқ?

– Фарзандим эндигина 5 ёшга тўлганига қарамай, номаъқул сўзларни гапирмоқда. Мен ва дадасига гап қайтаради. Кундан-кун ўта қайсар бўлиб бормоқда. Фарзанд тарбиясидаги бу салбий ўзгаришларнинг сабаби нимада?

Болага тўғри-нотўғри, яхши-ёмонни тушунтириш ота-оналарнинг энг биринчи вазифасидир. Шунинг учун ҳам фарзандингизнинг ҳуда-беҳудага жанжал қилиб, инжиқ бола бўлишига йўл қўймаслик лозим. Тарбиячи ёки боғчанинг тез-тез алмаштирилиши, оиладаги турли муаммоли вазиятлар ҳам болада инжиқ ва агрессив (тажанг) кайфиятни пайдо қилади. Шундай экан, мактабгача таълим муассасалари ва унинг тарбиячиларига ҳам эътиборли бўлинг. Негаки, боланинг шахс сифатида шаклланишида бу муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, болани 3 ёшгача бўлган вақтидаги ўзингиз берган тарбия ҳам бунда асосий ўрин тутади. Уни ортиқча эркалатиб юбормаган ҳолда, яхши кўришингизни ҳам билдириб туринг.

Боланинг уришқоқ ва қайсар бўлиб қолиши ота-она учун муаммоли ҳолатдир. Болалар агрессивлиги – ички руҳий нотинчлик, негатив ҳис-туйғулар йиғиндиси дея баҳоланади. Бундай болалар тенгдошлари билан чиқишолмайди, улар билан тез-тез уришади, ўйинчоқларни бузиб ташлайди. Бу билан у онасининг, тарбиячининг эътиборини тортмоқчи бўлади. Улар эътиборни тортиш учун атай секин кийинади, ўйинчоқларни йиғиштирмайди, яхши гапирмагунингизча гапга кирмайди.

Ҳаётимизда ёмон ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган, инсонни бағритош, жаҳлдор, қизиққон қилиб қўювчи ҳолатлар кўп учрайди. Болалар эса атрофдагилар кайфиятини тез илиб оладилар. Шу боис ота-оналар фарзанд­лар олдида ёмон нарсаларни муҳокама қилмасликлари, ўзаро жанжаллашмасликлари, ҳалокатли ёки фожеавий кўрсатув ва фильмларни кўрмасликлари лозим.

Фарзандингизда шундай хулқ-атворни кузатсангиз айбни фақат ўзингиздан қидиринг. Бундай хулқ-атворнинг сабаби: оиладаги носоғлом муҳитдир. Ушбу феъл-атворни тузатиш учун авваламбор оилавий муносабатларни тартибга солинг.

Агар болангиз инжиқ ва уриш­қоқ бўлса, қуйидаги ўйинлар ёрдамида ҳам унинг феъл-атворини ижобий томонга ўзгартириш мумкин.

1. Чангни қоқамиз (4 ёшли бола учун)

Ҳар бир болага биттадан ёстиқ берилади. Болалар уни чангини қоқаётгандек уришлари керак. Машқнинг фойдали жиҳати шундаки, бола ўзидаги ёмон энергияни ҳар бир зарбда, куч орқали чиқариб юборади.

2. Минорани қулатиш (5 ёшли бола учун)

Ёстиқлардан унчалик баланд бўлмаган минора қуринг. Ҳар бир иштирокчининг асосий мақсади – ушбу минорага бор кучи билан сакраш, хурсандчиликни бор овоз билан ифода этиш. Ёстиқларни ағдариб юбормаган ҳолда, минорани забт этган иштирокчи ғолиб саналади. Албатта, ҳар бир иштирокчи ютуқ учун ширин сўз билан рағбатлантирилади.

Яна ўқинг:  Чапақай болаларни ўнг қўлга мажбурлаш мумкинми?

Бу ўйинлардаги асосий мақсад боладаги агрессив ва инжиқ кафиятни куч ва ҳаракат билан чиқариб ташлашга эътибор қаратилган. Агар фарзандингизнинг келажакда комил инсон бўлиб вояга етишишини истасангиз, унинг ички энергиясини ижобий хислатлар шаклланишига йўналтиринг.

Психолог Дилноза Мирзаева тавсияларини Саида ИБОДИНОВА ёзиб олди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: