Меваларнинг сарвари

Юртимизда етиштириладиган ҳар бир неъмат шифобахш хусусиятга эгадир. Ана шундай мевалардан бири анор бўлиб, уни ота-боболаримиз меваларнинг сарвари деб атайдилар.

Ўзбекистонда анорнинг қизил, “Қозоқи” ва “Оқдона” каби навлари кенг тарқалган. Анор қонни тозалайди, томирлардаги тиқинларни очади, ични юмшатади, жигарга қувват бағишлайди. Таркибида органик кислоталар, 21 фоизгача қанд моддаси, С витамини ва бошқа бирикмалар мавжуд.

Анор пўстлоғи, меваси ва мева пўсти, шунингдек, гули истисқо, қўтир, йўтал, ичбуруғ, сариқ касалликларида, пешоб ҳайдаш, тишни мустаҳкамлаш, яраларни ва бошқа касалликларни даволашда қўл келади.

Табобатда мева пўстлоғининг кули сариёғ ёки мол ёғи билан яхшилаб аралаштириб суртилса, теридаги йирингли яраларни тузатишга ёрдам беради. Анор пўстлоғидан тайёрланган қайнатма эса оғиз бўшлиғининг яллиғланишида даво бўлади.

Анорни, олма, беҳи, лимон, отқулоқ, ошқовоқ, нилуфар ва кашнич билан тенг моқдорда аралаштириб қайнатиб, унинг қуюқ шарбатига асал қўшиб истеъмол қилинса, бемор сафро қусиш, кўнгил беҳузур бўлиш ва тинка қуришидан халос бўлади.

Нордон анор, хусусан, унинг шарбати сафрони босиш хусусиятига эга. Унинг пўсти, айниқса, куйдирилгани жароҳатлар учун малҳамдир.

Унинг уруғи асал билан бирга тиш оғриғига ва қулоқ оғриғига фойда қилади. Анорнинг уруғини янчиб, асал билан қўшиб оғиз оғриганда суртилса, малҳам бўлади.

Нордон анор кўкрак ва томоқни дағаллаштиради. Ширини эса уларни юмшатади ҳамда кўкракни қувватлантиради. Анор уруғини ёмғир суви билан қўшиб ичилса, қон туфлашда фойда қилади. Анорнинг ҳамма турлари хафақонга фойда қилади ва ширини кўнгилни очади.

Нордон-чучук анор меъда яллиғланишида фойдали, иситмалаган кишига овқатдан кейин анор суви ичирилса, тана ҳароратини меъёрлаштириш хусусиятига эга.

Нордон анор ширинига нисбатан пешобни кўпроқ юриштиради.

М.ҲАСАНОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Болангиз нега тушкун кайфиятда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: