Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин

Тиббиётда энг хавфли хасталиклардан бири сифатида астма (зиққинафас) тилга олинади. Бу хасталик билан оғриган одамнинг ҳар куни жиддий хавф остида бўлади.

Айниқса, хасталик хуруж қилганда, бўғилиш жараёни кўплаб беморларни ҳаётдан олиб кетиши кузатилади.

Англия соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари шу кунларда беморларни инновацион янги даволаш усули билан тузатишга ҳаракат қилмоқда. Усул бронхиал термопластика деб аталиб, беморнинг аҳволини энг оғир вазиятларда ҳам яхшилаш имконига эга экан.

“AstmaUK” хайрия ташкилоти бўлим мудири Жо Фаррингтон-Дугласнинг гапига кўра, бронхиал термопластика усули нафас йўлларига жойлашиб, бир-бирига жипслашган ҳолда кислороднинг йўлини тўсишга асосланган ясси мускулатура ҳажми кескин камайишини таъминлаб, нафас йўлларини очиб юборади.

Юқорида таъкидланганидек астманинг энг оғир тури ҳам худди шу усул ёрдамида, жарроҳлик амалиёти орқали чекинишга мажбур этилади.

Яна ўқинг:  Фақат тунда нафас қисилиши асорати нимадан?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: