Гормонлар ўзгаришининг хавфи

Тарнвистит хасталиги хусусида

Авваллари учинчи жинс вакиллари (тарнсвистит) ҳақидаги гап-сўзларни эшитсак, беихтиёр ёқа ушлардик. Аммо кейинги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали улар ҳақида тарқалаётган турли “миш-миш”лар тез-тез қулоққа чалинмоқда.

Бугун замонавий тиббиёт тараққий этгани боис, бундай инсонларнинг баъзилари ўз жинсини ўзгартириш мақсадида шифокорларга ҳам мурожаат қилмоқда. Ҳатто, Олмония, Австрия, Непал ва Покистонда расмий ҳужжатларда аллақачон бу каби шахсларни “учинчи жинс” сифатида қайд этишга қонунан рухсат берилган.

Ушбу мақоламиз орқали мазкур хасталикнинг келиб чиқиш сабабларига мутахассислар ёрдамида эътибор қаратамиз.

Тиббиёт яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни мутлақо ёқламайди, – дейди олий тоифали эндокринолог Шаҳноза Олимжонова. – Бунинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай, одамларимиз бу масалага бепарво муносабатда бўлмоқда. Афсуски, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ кўплаб носоғлом болаларнинг дунёга келишига, турли хасталикларнинг ривожланишига сабаб бўлаётир. Ана шундай касалликлардан бири тарнсвистит ҳисобланади.

Она ҳомиласининг еттинчи ҳафтасида эмбрионнинг жинсий аъзолари шаклланишни бошлайди. Бу жараёнда ўғил болада тестостерон фоизи яхши ривожланмаслиги аёллик гормонларининг ортишига сабаб бўлади.

Биламизки, инсон танасида ҳам эркаклик, ҳам аёллик гормонлари мавжуд. Ҳомила шаклланаётган жараёнда грипп ва ЎРВИ билан оғриш, стресс каби ҳолатлар она қорнидаги гўдакнинг жинсий ривожланишига таъсир ўтказади. Шу сабаб ҳам ҳомиладорлик нозик давр, дея таърифланади.

Фаолиятим давомида бир чақалоқда бачадон ва простата безлари борлигининг гувоҳи бўлганман. Билсак, гўдакнинг ота-онаси яқин қариндош экан. Ҳудди шу каби гормонал алмашинувга дуч келган болаларда йиллар ўтиб, касаллик юзага чиқади.

Энди масаланинг иккинчи жиҳати, яъни хасталикнинг ташқи омилларига ҳам эътибор қаратсак.

Интернетдаги “Youtube” тармоғида Россия фуқароси ҳисобланган бир трансвистит гуруҳ ташкил қилади. Гуруҳда у шахс жойлаштираётган видеолар иштирокчиларнинг психологиясига салбий таъсир ўтказаётганини ёзиб қолдирилган изоҳлардан билиш мумкин. Аввалига ҳақоратлар ёғдираётган иштирокчилар энди масалага кулги билан муносабат билдирмоқда.

Тадқиқотлардан шу нарса маълум бўладики, учинчи жинс вакилларининг айримлари мавзуга доир видеоларни кўп кўрганлиги оқибатида мия бундай нотўғри хабардан озуқа олиб, организмга юборган сигнал натижасида танада гормонлар ўзгариши ҳаракатга келгани аниқланган, – дейди психолог Дилнавоз Иргашова. – Айтмоқчимизки, чет давлатларда учинчи жинс вакилларининг кўпайишига айнан тақлид сабаб бўлмоқда. Биз ўз фарзандларимизни бундай салбий ҳолатлардан асрашимиз учун уларнинг хатти-ҳаракатларидан огоҳ бўлишимиз лозим. Зеро, ташқи омиллар бола психологиясига тез таъсир этади.

Дарҳақиқат, болада атрофдагиларга нисбатан тақлид анчайин кучли бўлади. Шундай экан оила қуриш остонасида турган ёшлар, фарзанд ўстираётган ота-оналар ана шу жиҳатларга эътибор қаратса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Яна ўқинг:  ОИВ нечта йўл билан юқади?

 

Дилдора ФАЙЗИЕВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: