Жамғарма фаолиятидан (2013-38)
Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қўнғирот тумани Устюрт овул фуқаролар йиғинида жойлашган Устюрт қишлоқ врачлик пунктида 60 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, никоҳ ёшига етмаган қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9-13 сентябрь кунлари Урганч шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 5-, 7-сонли мактабларда ўқувчи қизлар ўртасида «Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари», «Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?» ва «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали, Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда истиқомат қилувчи 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига ногиронлик аравачалари топширилди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Жиззах шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида шаҳарда истиқомат қилувчи оилалар ўртасида «Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз» мавзусида спорт соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси