Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жаҳон шахмат усталари Тошкентда баҳслашмоқда

02.10.2013
38 марта ўқилди
Жаҳон шахмат усталари Тошкентда баҳслашмоқда

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқич баҳслари бошланди. Хал­қаро шахмат федерацияси шафеълигида ўтказилаётган ушбу нуфузли спорт анжумани Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шахмат федерацияси ҳамда "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақанинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда навқирон авлодни жисмонан соғ­лом, маънавий етук, юксак интеллектуал салоҳият эгалари этиб тарбиялашнинг муҳим воситаси сифатида спортни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Ўзбекистонда шахмат бўйича йирик спорт анжуманларини юқори савияда ташкил этиш яхши анъанага айланган, – деди Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов. – Ўзбек шахматчиларининг халқаро майдонлардаги ғалабалари ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир. Ўзбекистонда болалар спорти таълим-тарбия жараёнининг узвий қисмига айлангани таҳсинга лойиқ.

Олти халқаро турнирдан иборат хотин-қизлар ўртасидаги ФИДЕ Гран-приси жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берадиган мусобақадир. 2013-2014 йилларда ўтказиладиган ушбу турнирда умумий ҳисобда 18 нафар шахматчи иштирок этади. Ҳар бир босқичда 12 нафардан шахматчи ўйнайди. Шу тариқа уларнинг ҳар бири Гран-при сериясидаги тўрттадан турнирда қатнашади. Якунда энг кўп балл жамғарган шахмат устаси 2015 йилда амалдаги жаҳон чемпиони билан шахмат тожи учун ўн партиядан иборат учрашув ўтказиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида бошланган хотин-қизлар ўртасида ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичида мамлакатимиз шарафини Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари кумуш медали сов­риндори, ўзбек қизлари орасида биринчи бўлиб халқаро гроссмейс­тер унвонини қўлга киритган истеъдодли ёш шахматчимиз Нафиса Мўминова ҳимоя қилади.

Бу босқичда жаҳон шахмат олимпиадаси, жаҳон ва Европа чемпионати совриндори грузиялик Бела Хотенашвили, қизлар ўртасида кўпкарра жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Хампи Конеру, Осиё чемпионати кумуш медали совриндори ва Хитой чемпиони Цзю Веньцзюнь, жамоавий жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ғолибаси, тезкор шахмат – блиц бўйича жаҳон чемпиони украиналик Екатерина Лагно, жаҳон ва Европа чемпиони болгариялик Антоанета Стефанова, 20 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Харика Дроновалли, жаҳон ва Европа чемпиони, жаҳон шахмат олимпиадаси икки карра ғолибаси россиялик Александра Костенюк, Европа чемпионати совриндори ва олти карра Арманистон чемпиони Элина Даниэлян, 18 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони россиялик Ольга Гиря, 20 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон чемпиони хитойлик Чжао Сюэ, халқаро турнирлар ғолибаси қозоғистонлик Гулисхон Накбоева ҳам дона сурмоқда.

Теглар:#2013/38

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021146
БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИСпорт

БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида

22.10.2021245
6 та жаҳон рекорди янгиландиСпорт

6 та жаҳон рекорди янгиланди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д

21.04.2021159
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024216