Кулгу-шифо (2013-37)
Ресторанда
мижоз официантдан сўраяпти:
– Буфет ёнида нега хизматчиларингиз тўпланиб олиб хурсандчилик қилишяпти?
– Бизда шундай анъана мавжуд: ресторанни ёпишдан олдин «Шикоятлар китоби»ни овоз чиқариб ўқиб, бир хурсандчилик қиламиз.
* * *
Математика дарсида:
Ўқитувчи:
– Сонлар асло алдамайди.Масалан, бир одам далани 10 кунда чопиб бўлса, 10 та одам ўша далани 1 кунда чопиб бўлади.Энди, сиз ҳам шунга ўхшаш мисол келтиринг.
Ўқувчи (кулиб): Агар Атлантика океанини бир кема 6 кунда босиб ўтса, 144 та кема 1 соатда босиб ўтади.