Нимани ҳис қиласиз, аскар дўстим?

Эсимни таниганимдан бери яқинларимдан олисда бўлганман. Аввал отамнинг иши сабаб, кейин таълим тақозоси билан.

Мен ихтисослаштирилган ўғил болалар мактаб-интернатида беш йил ўқиб, яшадим. Бу эндигина эсини таниб бораётган, ҳали яқинлари меҳри, дийдорига тўймаган бола учун катта муддат эди.

Мактабимизда фақат ўғил болалар ўқирди. Қаерга қарама ўғил бола, худди ҳарбий хизматдагидек. Рости, мактаб ҳаёти, кун тартиби ҳарбий хизматчиларникидан деярли фарқ қилмасди. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” деган қоидага амал қилардик. Бир дўстимиз хато қилса, ҳаммамиз жавоб берардик. Овқатланишга ҳам, машғулотларга ҳам саф бўлиб борардик. Белгиланган қатъий тартиб асосида ўқирдик. Эрталаб барвақт уйғониш, кейин бадантарбия, нонушта, сўнг машғулотлар…

Аммо бунинг фойдасини кейин билдим. Вақтнинг қадрига етишни ўргандим. Бугун мен билан ўқиган болалар ҳаётда ўз ўрнини топиб бормоқда.

Булар ҳақида нега ёзаяпман? Сабаби бор. Чунки яқинларингиздан олисда сизга соғинч ҳисси тинчлик бермайди. Шунда уларнинг қадрини биласиз. Билиб-билмай қилган хатоларингиз, болаларча қилган эркаликларингизни эслаб уяласиз. “Қани эди уларнинг ёнида бўлсам-у эъзозласам”, дейсиз. Ана шундан бошланади ватанпарварлик. Чунки Ватан – уйда иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, сиз учун тандир-тандир нон ёпган, ортингиздан термулиб қолган она, сизни ич-ичидан яхши кўрса-да, андиша сабаб буни ошкор қилмайдиган ота, сиз билан бирга катта бўлган ака-укалар, меҳрибон опа-сингиллардир. Мен мактаб-интернатда ўқиб юрганимда шуларни ҳис қилганман.

 

Сиз-чи, аскар дўстим, Ватан хизматида туриб нималарни ҳис қиляпсиз?

 

Шерзод МАҲМУДОВ,

“Ҳарбий журналистика” маҳорат мактаби тингловчиси

Яна ўқинг:  “Саломатлик – 2020”: Ўзбекистон тажрибаси етакчи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: