Ўзбекистонда 7 ойда 24 324,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда жами 24 324,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоизни ташкил этди.

Бу ҳақида Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 7 414,7 миллиард сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 30,5 фоиз ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,4 фоизни ташкил этди.

Кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 41,8 фоизи ёки 10 161,1 миллиард сўм тўғри келди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,0 фоиз). Норасмий сектор ҳиссасига эса 27,7 фоиз ёки 6 748,7 миллиард сўм тўғри келди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,4 фоиз).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар-жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 77,4 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,1 фоиз пунктга кўпайди.

  • Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 11,1 фоиз (ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,4 фоиз пунктга камайди);
  • ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳиссаси 11,5 фоиз (ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,7 фоиз пунктга камайди);
  • фуқаролик қурилиши объектларини қуриш ишлари бўйича йирик пудрат ташкилотларининг улуши 48,0 фоиз (ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,8 фоиз пунктга кўп).

Шунингдек, кичик ташкилотлар ва микрофирмалар улуши 47,1 фоиз (2,0 фоиз пуктга камайиш) ва норасмий секторнинг улуши 4,9 фоизни (0,8 фоиз пунктга камайиш) ташкил этди. Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари таркибида йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 8,5 фоиз пунктга камайди ва 25,2 фоизни ташкил этди. Қолган 74,8 фоиз кичик ташкилотлар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 8,5 фоиз пунктга кўпайди.

Жорий даврда жами қурилиш ишларининг катта қисми кичик ташкилотлар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди. Улар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 10 161,1 миллиард сўмни (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 41,8 фоиз) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,0 фоизга кўпайди. Йирик қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан 7 414,7 миллиард сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларидаги улуши 30,5 фоизни ташкил этди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,4 фоиз).

Яна ўқинг:  Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг ҳудудлар бўйича таркибида Навоий вилояти етакчилик қилмоқда. Ушбу ҳудудда бажарилган қурилиш ишларининг 34,7 фоизи йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган.

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг энг кам улуши Самарқанд вилоятида кузатилди – 1,4 фоиз. Бу ҳудуддаги қурилиш ишларининг асосий қисми норасмий сектор ҳиссасига тўғри келиб, 50,8 фоизни ташкил қилди. Ушбу ҳудудда ҳам кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан салмоқли қурилиш ишлари бажарилди ва улар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ҳудуддаги жами қурилиш ишларининг 47,8 фоизини ташкил этди.

Қурилиш ишларининг ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш сурати Навоий вилоятида кузатилди.Ушбу ҳудудда «Ауминсо-Амантой конлари»да олтин-маъданли конларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича конларни қуриш (I – II босқич), Амударё-Зарафшон сув йўлида насос станциясини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани туфайли ушбу ҳудудда ўсиш суратининг 131,0 фоиз бўлишини таъминлади. Тошкент шаҳридаги юқори ўсиш сурати, яни 111,6 фоиз метро линияларининг қурилиши, Тошкент шаҳар ҳалқа йўлида электро поездлар учун темир йўл қурилиши ва бошқа лойиҳаларнинг бажарилиши натижасидир. Фарғона вилоятидаги юқори ўсиш сурати асосан норасмий сектор томонидан қурилиш ишларининг жадал бажарилганлиги билан боғлиқ.

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: