Пакетчали чой хавфлими?

Пакетчаларга солинган чой истеъмолда оммалашган ва анчайин қулай ҳисобланади. Бироқ бундай чой саломатлигимиз, хусусан, тишларимизнинг соғлиғи учун хавфсизми?

Вашингтон университети олимлари пакетчалардаги чой ва унинг инсон саломатлигига қандай таъсир қилишига бағишланган тадқиқотни ўтказди.

Улар пакетчали чойларда фторидлар миқдори рухсат этилганидан сезиларли даражада юқори эканини аниқлади. Тад­қиқотчилар чой таркибида фторнинг кўп миқдорда бўлиши флюороз, яъни тиш эмалида оч рангли доғлар пайдо бўладиган касалликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантиради. Айрим ҳолатларда бу тишларнинг мўрт бўлиб қолиб, майдаланишига сабабчи бўлар экан.

Бундан ташқари, рухсат этилмаган миқдордаги фторидлар умуман суякларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, жигар, қалқонсимон без фаолиятининг бузилишига олиб келади.

Яна ўқинг:  Эл фарзандларига юксак ғамхўрлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: