Рауль Купер: қисқалик, секинлик ва аниқлик унинг режаси

Ўзбекистон миллий терма жамоасига аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинланди.

Купер мамлакатимиз футболини янги босқичга олиб чиқиш учун таклиф этилди. Асосий мақсад, футбол бўйича миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022га олиб чиқиш ҳамда Осиё кубоги-2019 да муносиб иштирокини таъминлаш.

Мутахассис аввало, Ўзбекистонга келганидан мамнун эканлигини билдирди. У ўз сўзида бош мақсади миллий терма жамоа билан яхши натижаларга эришиш эканини таъкидлади.

“Қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман. Биринчи навбатда, бир ғоя остида бирлашишимиз лозим. Энг муҳими, футболчилар ва мураббийлар ўртасида илиқ муносабат бўлиши керак. Ҳамма мураббийлар сингари менинг ҳам шахсий режаларим бор. Олимпия терма жамоаси футболчилари учун мен жавобгар эмасман. Уларнинг ўйинларини кузатишим мумкин холос. Менинг асосий режам – қисқалик, секинлик ва аниқлик”, деди Купер. Шунингдек, мутахассис футболчи ва мураббийлар штаби билан танишиб олишини, миллий чемпионатдаги ўйинларни мунтазам кузатиб боришини айтди.

Яна ўқинг:  Юракни даволовчи ғаройиб қурилма

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: