Ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади

1 августдан бошлаб Президентнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистонда ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади.

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади. Шунингдек, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратилади.

Яна ўқинг:  Сурункали яраларни даволовчи пластир яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: