Умумтаълим электрон кутубхона лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Корея тажрибаси қўлланилади

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан хорижий давлатлар компаниялари билан ҳамкорликда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири Жанубий Корея Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасидир.

Мазкур лойиҳа доирасида Агентлик тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рақамлаштириш ва сканерлаш ҳамда Мультимедиа марказлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар учун Корея Республикасида жорий қилинган электрон кутубхона фаолияти, унинг техник тизими, илмий-таълимий ахборот маълумотларини фойдаланувчиларга етказиш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарувини ташкил қилиш бўйича ўқув-тренинг машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л. Тангриев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2018 йил 9-15 июль кунлари Сеул шаҳрида ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб, бу борада Жанубий Корея тажрибасини ўрганишмоқда.

Яна ўқинг:  МИТТИ ҲАРОРАТ ЎЛЧАГИЧ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: