Ёмғир ёғалоқ…
Ботсванада инсонлар бир бирлари билан «пула» деб саломлашишади, унинг маъноси «ёмғир» ни англатади, ундан ташқари ушбу давлатнинг пул бирлиги ҳам «ёмғир» деб аталади.
– Португалияда ёмғир ишга чиқмасликнинг сабабидир.
– Радио орқали об-ҳаво башоратини берилишига ёмғир сабабчи бўлган. Америкалик радиостанция раҳбари ёмғирда қолиб кетганидан сўнг, ёмғир ҳақида суткасига бир неча бор маълумот берадиган об-ҳаво рубрикасини жорий қилган.
– Кубада ёмғир фақат тушдан кейин ёғади, Таиландда эса фақатгина тунда.
– XVII асрда Буюк Британияда шундай қонун қабул қилинганки, ёмғир ёғишини нотўғри башорат қилган синоптик қатл қилинган.
– Одамзод ёмғирнинг тагида қуруқ қолиши мумкин, агарда у чўлда бўлса. Аслида чўлда ҳам ёмғир ёғади, лекин ёмғир ёғганини била олмайсиз, чунки иссиқ ҳаво туфайли ёмғир томчилари буғланиб ергача етиб келмайди.
– Черапунджи (Ҳиндистон) дунёда ёмғир энг кўп ёғадиган шаҳардир. У ерда йилига 26 460 мм ёмғир ёғади.
– Бир йил давомида ерга 519 000 км3ёмғир ёғади. (Ҳар км3бу миллиард тонна сув дегани).
– Тахминан юз миллиондан битта одамда ёмғирга аллергияси бўлади.
– Энг оғир дўл Гопалгандж шаҳрида 1986 йили 14 апрелда ёғган. Битта дўлнинг оғирлиги 1кг.дан ортиқ бўлиб, бундай «ёмғирча» дастидан 92 киши вафот этган.