Равшан Эрматов ўз рекордини янгилайди
Ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қатнашаётганидан хабарингиз бор.
Унинг ушбу мундиалдаги дастлабки бошқарадиган баҳси 2-турдаги “Д” гуруҳидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашуви этиб белгиланди. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Р. Эрматов бундан олдинги жаҳон чемпионатларида умумий 9 та ўйинни бошқариб, италиялик афсонавий ҳакам Перлуиджи Коллина (8 та)ни ортда қолдиришга эришганди.