Йўқотилган мардлик
Бир ёш йигит кекса аёлни велосипедда уриб юборди. Узр сўраш, турғизиб қўйиш ўрнига, йўлида давом этди. Шу пайт йиқилган кампир:
– Эй болам, нарсанг тушиб қолди! – дея чақирди.
Йигит тезда ортига қайтиб, ердан йўқотган нарсасини қидира бошлади. Ҳеч нима тополмади. Шунда кампир:
– Кўп қидирма! Сен олижаноблигинг, мардлигингни йўқотдинг. Уни ҳеч қачон тополмайсан! Одоб, ҳурмат-эҳтиром йўқ экан, ҳаётнинг ҳам қиймати қолмайди, – деди.
Ғайрат ЙЎЛДОШ