Томограф-қўлқоп кашф этилди

Қўлқоп шаклидаги магнит-резонансли томография (МРТ) тизими юқори импедансли детекторлар ҳисобига ишлайди. Унинг ёрдамида панжа юмшоқ тўқималарининг суратини динамикада, яъни қўл иш бажараётган вақтда олиш мумкин. Бунда қўл ҳаракатини реал шароитда баҳолаш имконияти туғилади.

Анъанавий МРТ-сканерлар танани ўрганилаётган қисмини томографни ишлаши жараёнида маълум ҳолатда қимирламай туришини талаб қилади. Нью-Йорк университети Тиббиёт мактаби ходимлари ушбу ёндашувни ўзгартирдилар. Улар резонанс сигналини қайд этиш учун қўлқоп шаклидаги детекторлар ҳаракатчан тизимини яратдилар. Тадқиқотчилар анъанавий сканерларда қўлланиладиган паст импедансли одатий электромагнит ғалтакларни юқори импедансли ғалтакларга алмаштирдилар.

Юқори импедансли детекторлар қўлқоп сиртига ўрнатилган бўлиб, елкага осиладиган, сигналларни умумлаштириш ва қайта ишлаш тизимига уланган. Натижада ҳосил бўлган тизим ҳаракат вақтидаги панжа юмшоқ тўқималари уч ўлчамли аниқ тасвирини берди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича қўлқопдаги сигналнинг аниқлиги панжани қимирлатмасдан ишлайдиган анъанавий ускуналардан қолишмайди. Олимлар МРТ-қўлқопни бир вақтнинг ўзида керагича эгилувчан ва етарлича сезувчан тиббий ускуна сифатида эътироф этмоқдалар.

 

Муқаддас ЙЎЛДОШЕВА,

Сергели тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Юқори ҳарорат организмга қандай таъсир ўтказади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: