Дахлдорлик ҳисси

Аёл қачон бахтли бўлади? Қачонки, кўнгли хотиржам, оиласи фаровон, севган касбида ҳамиша ҳаловат бўлсагина. Мен ҳам ўз бахтимни топган аёллар сирасига кираман, десам адашмайман. Оиламдаги бахт – тўрт нафар фарзандларим, шириндан шакар набираларим бўлса, касбим юзасидан топган бахтим бу – инсонлар чеҳрасига оз бўлса-да инъом этган табассум бўлса ажаб эмас. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиалида фаолият олиб бораётганимга ҳам мана ўн бир йил тўлибди. Шу вақт мобайнида хизмат юзасидан шаҳримизнинг қай бир гўшасига бормай ҳамиша қишлоқ аҳли ҳурмат ва эътибор ила қарши олишади. Буни кўриб, кўнглим янада энтикиб кетади. Бундан илҳомланиб, яна ва яна меҳнатга, хайрли ишларга шошгим келади.

Йиллар давомида арзимас меҳнатимни юқори баҳолаб, жорий йилда ҳукуматимиз томонидан II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирландим. Бундай эътибор ва эътироф менга куч бағишлаб, юртимнинг бир бўлаги эканлигимдан, меҳнатим билан юртимнинг ривожига ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман.

Юлдузхон УСМОНОВА,

Сирдарё вилояти

Яна ўқинг:  Мен орзу қилган касб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: