Янги вакцина татбиқ этилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Пойтахт” бизнес марказида “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вазирлик мутасаддилари, соҳа мутахассислари, ЖССТ, БМТнинг болалар фонди – “ЮНИСЕФ” халқаро ташкилоти масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

2019 йилдан бошлаб барча ўсмир қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Миллий эмлаш календари бўйича мамлакатимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланади. Шол касаллиги бўйича мавжуд барқарор эпидемик вазиятни сақлаш, касалликка мойил бўлган аҳолини эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида шу йилнинг 24-28 апрель кунлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида полиомиелит касаллигига қарши янги вакцинани қўллаш бўйича Европа миллий эмлаш кунларида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш режалаштирилган.

4 ойлик болаларга мўлжалланган полиомиелит вакцинаси ушбу касалликни дунё миқёсида тугатилишига хизмат қилади. Эндиликда у Ўзбекистоннинг миллий эмлаш дастурига ҳам киритилади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, полиомиелит касаллигига қарши вакцинанинг хавфсизлик даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус сертификати билан кафолатланган бўлиб, эмлаш – инъекция йўли билан амалга оширилади.

 

Суҳроб АКБАРОВ,

Тошкент Молия институти талабаси

Яна ўқинг:  Барвақт қўйилган ташхис кўкрак саратонининг олдини олишда жуда муҳим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: