Афв этилган ёшлар билан учрашув

Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида кафолат хати асосида суд залидан олиб чиқилган ёшлар, одам савдосидан жабрланган, узоқ муддатга чет элга чиқиб қайтиб келган ҳамда ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

“Жамиятда мен танлаган тўғри йўл” мавзуидаги давра суҳбатида мутахассислар мазкур тоифадаги ёшларнинг ижтимоий ҳуқуқий онгини янада ошириш, уларни жамиятда ўз ўрнини топишида яқиндан кўмак бериш борасида маслаҳат ва тавсиялар беришди. Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан бу ёшлар учун буюк ажодларимизнинг бебаҳо мероси билан яқиндан таништириш мақсадида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳамда меъморий обидалар бўйлаб саёҳат уюштирилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва буни кескин камайтириш, уларнинг диний-маърифий, ҳуқуқий-сиёсий билимларини янада ошириш борасида қатнашчиларга 200 дан ортиқ сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар ҳадя этилди.

Яна ўқинг:  Иқлим ўзгариши хавф ва таҳдидларидан хабардормисиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: