Бепарволик бошга ташвиш келтирар

 Ёнғин хафсизлиги хизмати Ички ишлар вазирлиги таркибида мустаҳкам мавқега эга бўлган хизматлардан ҳисобланиб, юртимизда ёнғинларнинг олдини олиш, инсонлар ҳаётини сақлаш, содир бўлган фалокатларни тезкорлик билан бартараф этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ижобий натижаларга эришмоқда.

Шуни аҳолида таъкидлаб ўтиш лозимки, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жасорат кўрсатиб, меҳнаткаш халқимиз ҳаётини, мол-мулкини, миллий бойлигимизни табиий офат, фалокат ва ёнғинлардан асраб, ўз хизмат бурчларини сидқидилдан адо этишаётир. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бериб, йилдан йилга республикамиз ҳудудида ёнғинлар сони қисқариб бормоқда.

Афсуски, баъзи юртдошларимизнинг эътиборсизликлари туфайли ўз иш жойларида, уйларида электр жиҳозлари, табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида турли кўнгилсизликлар келиб чиқмоқда. Бунинг натижасида пешона тери эвазига етиштирилган бойликлар ва қад кўтарган бинолар, халқ хўжалиги масканлари ёнғин туфайли жиддий зарар кўрмоқда.

Шундай экан барчамиз огоҳ бўлишимиз, табиий бойликларни кўз қорачиғидай асраб-авайлашимиз зарур.

Ёдингизда бўлсин, ёнғинни ўчиришдан кўра унинг олдини олган афзал!

 

М. УСМОНОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ, ЁХБ, ЎМОЁХТБ бошлиғи, майор

Яна ўқинг:  Президент видеоселектор йиғилиши ўтказди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: