Миллий гвардиямиз ёшлар нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси профессор ўқитувчилари иштирокида Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейида “Буюк келажагимиз бугундан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда республикамизда ҳарбий соҳа ҳамда Миллий гвардиямиз салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада қилинаётган ишлар, ижтимоий соҳани ривожлантиришда ёшлар масаласи, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларда дахлдорлик туйғусини шакллантириш бўйича сўз юритилди. Шунингдек, тадбирда ўқувчилар ва Ҳарбий-техник институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маданий ва маърифий режа йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди. Бундан кўзланган мақсад ёшларни ҳақиқий ватанпарвар, жасур ўғлонлар қилиб тарбиялаш, қолаверса, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада оширишдан иборат.

Тадбир сўнггида институт профессор-ўқтувчилари томонидан ўқувчиларга эсдалик учун китоблар тақдим этилди.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: