Гўштли димлама

Зарур масаллиқлар: 500 гр. мол гўшти, 2 та бош пиёз, 1 ош қошиқ ун, 3 ош қошиқ томат пастаси, туз, қалампир, лавр япроғи ва кўкатлар.

Тайёрланиши: гўшт йирикроқ сомонча шаклида тўғралади. Пиёз ҳам йирик шаклда тўғралади. Чуқурроқ товага ёғ солиниб, гўшт баланд оловда қовурилади. Сўнг унинг устидан пиёз солиниб, 5-7 дақиқа давомида ўртача оловда яна қовурилади. Лавр япроғи, туз, ун сепиб, яхшилаб аралаштирилади ва қовуриш давом эттирилади. Кейин томат пастаси ва 1-2 стакан сув солиб, тованинг оғзи ёпилади ва 1 соат-у 30 дақиқа димлаб қўйилади. Тайёр димланган гўшт кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Тушкунлик сизни енгмасин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: