Қуёшпанелли черепицалар

“Tesla” компанияси буюртмачи мижозларга қуёш панелли том қопламаларини ўрнатишни бошлади. У ташқи кўринишидан оддий черепицадан сира фарқ қилмайди.

Пластиналарнинг мустаҳкамлиги махсус шиша ёрдамида таъминланган. Энергияни тўплаш учун панель комплектига Power Wall батареялари киритилган.

Дастлаб қурилмалар компания ходимларининг уйларида синовдан ўтказилди ва Илон Маскнинг тақдимотидан сўнг бундай том кўпчиликни қизиқтириб қолди. Бозор талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтирилди ва 500 иш ўрни яратилди. Буюртмалар 2017 йил баҳор ойларидан бошлаб қабул қилина бошланди. Мижозларга хизмат кўрсатиш анча олдинроқ бошланиши режалаштирилган эди. Бироқ, турли муаммоларнинг борлиги, хусусан панелларнинг айрим қисмларини етишмаслиги сабабли мижозларга хизмат кўрсатиш анча кечиктирилди. Шунга қарамасдан, компания буюртма учун олдиндан 1000 АҚШ доллари тўлаб қўйган мижозларга қурилмани ўрнатишга киришди.

“Tesla” тақдим этаётган томларнинг квадрат метри мижозга 220 АҚШ долларига тушмоқда. Бу компания бераётган 30 йиллик кафолат билан қўшиб ҳисоблаганда жуда арзонлиги қайд этилмоқда.

Яна ўқинг:  “Чилонзорга...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: