ҚАТРАЛАР

Қозонга яқин юрсанг

Битта мевали дарахт иккинчисига хасрат қилибди: «Одамлар мевамни еб, яна тош отиб, шохларимни синдиришади, дебди. Иккинчиси унга ачиниб: «Ундай бўлса бу йил мева қилма», – дебди. У ҳам шеригининг гапига лаққа тушибди. Мева солмабди. Боғбон уни кўриб мевадан қолибди, деб ўйлаб шартта кесиб ўтинга айлантирибди.

Ҳисса: табиат қонуни шунақа – мевали дарахтга тош отилади. Шундай экан, киши ўзи ҳақида ҳар хил кўнгилсизликни қалбига олмаслиги, нодон кишиларининг маслаҳатига қулоқ солмаслиги керак.

Подшоҳ ва мунажжим

Подшоҳ саройига бир мунажжим келди. Бу мунажжимнинг шундай иддаоси, кибри баланд эдики, манманлигидан гўёки бурнига ҳам нарвон қўйиб чиқилар эди. У подшоҳдан совға, маош умидида осмондаги юлдузлар тартиботи, юлдузларнинг одамларга таъсири ҳақида гапираверди. Улар сарой боғида суҳбатлашиб кетишаётган эди, шу пайт йўлдан қудуқ чиқиб қолди ва мунажжим чуқурликни кўрмасдан йиқилиб тушди. Подшоҳ унга дарғазаб ва истеҳзоли қараб шундай деди: «Эй бадбахт, ҳамма нарсани биламан дейишинг қандоқ бўлди?! Ҳар бир гапингда осмондан келасан, осмондаги нарсаларни биламан дейсан-у ердаги нарсаларни билмас экансан. Осмон қараб Ернинг тақдирини биламан дедингу оёғингни тагидагини кўрмадинг. Хўш шундан кейин сенга ишонса бўладими?! Энди сенга жазо ўлароқ шу қудуқда қоласан!»

Қиссадан ҳисса: Илмнинг кўплиги фахр эмас, оз илм бўлса-да ундан яхши фойдалана олиш фахрланса арзийдиган неъматдир.

Шукур ЖАББОР

Яна ўқинг:  SUV QADRI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: