Болажон учун севимли бўтқа ёхуд сули ёрмасининг фойдали жиҳатлари хусусида

Ҳар бир она фарзанди учун тонгда тўйимли ва фойдали нонушта тайёрлашга ҳаракат қилади. Айниқса, турли хил мазали бўтқалар болажонларнинг энг севимли егулиги ҳисобланади. Хусусан, сули ёрмаси ёрма донлар ичида фойдалилиги билан алоҳида ажралиб туради.

Ушбу таом анъанавий тарзда Скандинавия давлатлари ва Россияда тайёрланади. Шарқий славянлар уни сувда ва сутда пиширишган. Қувват берувчи, кайфиятни кўтарувчи ва узоқ вақт инсонни тўқ тутувчи ушбу бўтқа диетологлар томонидан энг фойдали нонушта дея эътироф этилган.

Ушбу ёрмада саратон касалликларига қарши антиоксидантлар мавжуд. У фосфор ва кальцийга бой бўлиб, суяклар учун фойдали ҳисобланади. Темир моддаси кўплиги сабаб, камқонликда кони фойда. Меъда шиллиқ қавати яллиғланишига қарши, қорин соҳасида оғриқ бўлганда ҳамда ич дам бўлганда ижобий таъсир қилади. Ушбу ёрма ичакларни тозалайди. Натижада организм ортиқча ва зарарли хилтлардан тозаланади.

Бўтқа меъда-ичак тизими фаолиятига ижобий таъсир қилади, ушбу соҳадаги саратон хасталикларининг олдини олади. Шунингдек, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг ривожланишига тўсқинлик қилади. Таркибида турли витаминлар мўллиги сабабли терига ҳам ижобий таъсир этади. Унда калий, кальций, натрий, магний, фосфор, темир, рух ҳамда В1, В2, РР, Е витаминлари мавжуд. У организмда тез ҳазм бўлади.

Сўнгги тадқиқотларга кўра бир ликопча сули бўтқаси таркибида зарарли холестеринни парчалайдиган бета-глюкан унсури аниқланган. У 8-23 фоизгача қондаги ёмон холестеринни парчалар экан.

Шунингдек, сули таркибида 6,2 фоиз ўсимлик ёғи, кўп миқдорда фосфор ва магний мавжуд. Яна ёрмадаги дағал тола-клетчатка қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлишига ёрдам беради. Бўтқа суюқроқ қилиб тайёрланса, фойдаси кўпроқ бўлади.

Айрим кишилар таомдаги ёрма донадор бўлиши учун уни буғда пиширишади. Бироқ, буғда пишган егуликнинг шифобахш хусусияти камроқ. Ушбу таомга туз ёки шакар, сут, сариёғ, қатиқ ҳамда турли мевалар қоқиси, мураббо, банан, анор, асал, майиз, долчин, ёнғоқ ва ҳатто, пишлоқ солиб истеъмол қилиш мумкин. Сули дони бутун-бутун бўлса, бўтқа бир соат давомида пиширилади. Агар у майдаланган бўлса, егулик ярим соатда пишади.

Унинг таркибидаги клетчатка сабабли меъда-ичаклар ҳаракати равон бўлади. Қабзият (ич қотиши)дан азият чекадиган беморлар сули бўтқасини тез-тез истеъмол қилишса, бу парҳезбоп таом туфайли албатта, шифо топишларига ишонамиз. Аммо, чилла яра (диатез) хасталиги мавжуд болалар, астма (зиққинафас) ҳамда аллергияга мойил хасталар учун ушбу таомни сувда пишириб ва сариёғ аралаштириб ейиш ёки унга ёғсиз қатиқ солиб истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яна ўқинг:  Беҳуда жаҳл қилсангиз...

 

Майна ҲАСАНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: