Кофенинг зарари борми?
Кофе айрим инсонлар организмига салбий таъсир этади. Масалан, гипертония билан оғриган беморларга ҳамда ҳомиладорлар учун уни ичиш мумкин эмас. Лекин, тадқиқотларга кўра кунига 3 финжон кофе ичиш Альцгеймер ва Паркинсон касалликларининг пайдо бўлишининг олдини олар экан. Бир кунда камроқ шакар солинган 6-7 финжон қора аччиқ кофе ичган шинавандаларда эса қандли диабет юзага келиши 35 фоизга камаяди. Маълумотларга кўра бу ичимлик тери саратонининг ҳам олдини олар экан.
Васила ПЎЛАТОВА тайёрлади.