Эъзоз ва эътироф шукуҳи

Олег СИН,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил”

эсдалик нишони соҳиби, истеъфодаги полковник:

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, барчамиз учун ягона бўлган Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Мамлакатимизда шаклланган халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик Ўзбекистонимизнинг улкан ютуқларидан бўлиб, у туфайли юртдошларимиз келажакка қатъий ишонч билан қарамоқда. Истеъфога чиққанимдан сўнг ҳам бўлажак Ватан ҳимоячиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган камтарона ҳиссам юксак баҳоланганидан хурсандман.

 

Гавҳар ЯРАШЕВА,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳибаси,

Ангрен шаҳридаги 27-умумтаълим мактаби директори:

Мактаб остонасига эндигина қадам қўйган жажжи болажонлардан келажакдаги орзуларини сўрасангиз, дадиллик билан “Устоз бўламан”, дея жавоб беради. Бу эса мурғак қалбларнинг ўқитувчилик касбига бўлган чексиз ҳурмат ва ҳавасидан далолат.

Мамлакатимизда меҳнат қилган инсон борки, доимо эътибор ва эъзозда. Аввало, ушбу эсдалик нишонига лойиқ кўрилганим учун Юртбошимизга чексиз миннатдорлик билдираман.

Биз устоз-мураббийлар жонажон Ватанимизнинг энг катта бойлиги униб-ўсиб келаётган фарзандлари эканини чуқур англаймиз. Шу боис, ҳар бир боланинг келгусида илм-маърифатли, зиёли ва ватанпарвар бўлиши йўлида бор билим ва тажрибамизни аямаймиз.

Мен фаолият юритаётган мактаб чин маънода истеъдодлар маскани, десам муболаға бўлмайди. Ўқувчилар спорт, санъат, адабиёт ва таълим соҳаларида қатор ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Бугун мактабда ўнлаб республика кўрик-танловлари ғолиблари таҳсил олмоқда. Менга берилган ушбу эсдалик нишон нафақат менинг, балки, мактаб жамоаси ва илмга чанқоқ ўқувчиларимнинг меҳнати, интилишлари самараси, деб биламан.

Охун УМАРОВ,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳиби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси:

Бош Қомусимиз қабул қилингандан буён ўтган давр ичида унда белгиланган иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ғоялар жамиятимиз ҳаётида босқичма-бочқич ўзининг амалий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, мамлакатимизда фарзандларимизнинг билим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўла намоён этишида Конституциямиз пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмаган бўлсада, ушбу йўналишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бугунги доруломон кунларда ёш авлод камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатларим давлатимиз томонидан эътироф этилиб, “Ўзбекистон конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирландим. Насиб бўлса, бу эътиборга жавобан янада ғайрат билан ишлашга, ўзимнинг янги ғояларимни соҳа ривожи йўлида сафарбар этишга ваъда бераман.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда янги завод барпо этилади

Шаҳло БОЙМУРАТОВА,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони соҳибаси, Учтепа туман 9-сонли туғруқ комплекси шифокори:

Ҳар бир мамлакат эртанги кун иқболини баркамол фарзандлари ва уларнинг нурли келажагида кўради. Шу боис ҳам юртимизда фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва етук шахс бўлиб камолга етиши йўлида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Миллат эртасини белгиловчи она ва бола саломатлигига эса давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат сабаб, юртимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тез тиббий ёрдам хизматлари, туғруқ комлекслари фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Бу борада Учтепа туман 9-сонли туғруқ комплексида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Соғлом она ва бола” концепцияси асосида муассасамизда фаолият юритаётган гинеколог ва акушерлар малакаси оширилди, марказнинг моддий-техник базаси янгиланди.

Бу каби хайрли ишларга қўшган озми-кўпми ҳиссам эътиборга олиниб, Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганим ҳаётимдаги унутилмас воқеалардан бири бўлди. Бу юксак эътироф биз шифокорларга ўз касбимизга бўлган меҳр ва масъулиятни янада оширади. Мен каби соҳа вакилларини янада куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: