Юртимизда ягона туристик виза жорий этилди
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2018–2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида туристик визалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, эндиликда якка тартибдаги хорижий фуқароларга 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик виза жорий этилади. Аввал қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визани олган чет эл фуқаролари бирор сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши туфайли кўп ҳолларда визани узайтириш муаммосига дуч келарди. Якка тартибдаги хорижий сайёҳлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга (60 доллардан 40 долларга) камайтирилади. Туристик визанинг юқори нархда бўлиши мамлакатга саёҳат қилиш бўйича қарор қабул қилишга тўсиқ бўлувчи омиллардан бири эди.