Ёшлар терроризмга қарши
Яқинда Кармана туманидаги 3-умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ички ишлар ходимлари, “Дўрмон” маҳалла фаоллари, мутахассислар ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбирда дунёдаги нотинч вазият, жумладан, яқин кунларда AҚШда бўлиб ўтган қўпорувчилик ҳаракатлари, қолаверса, бошқа ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, миллатимиз номини оёқости қилаётган айрим юртдошларимизнинг ғаразли қилмишлари ҳақида сўз юритилиб, ёшлар яна бир бор огоҳликка чақирилди.
Дилбар КАРИМОВА