Куйган нон ҳикояси

Ўшанда ҳали бола эдим, – дея эслайди Ҳиндистоннинг 2002–2007 йиллардаги Президенти Доктор Абдул Қалам. – Онам машаққатли иш кунидан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди.

Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди. Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим. Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради.

Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида. Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку,” деди.

Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.

“Ўғлим, онанг кун узоқ ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин, ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди,” деди.

Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Боиси ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.

Инглиз тилидан Шуҳрат САТТОРОВ таржимаси

Яна ўқинг:  Эртак айтишни биласизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: