Жанубий кореялик офтальмологлар Фарғонада
Фарғона вилояти офтальмология шифохонасида Корея Республикасининг “Vision Carе Servise” халқаро ташкилоти офтальмолог шифокорлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш, бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу йилги акцияда ҳам Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан беморлар Жанубий кореялик малакали шифокорлар кўригидан ўтмоқда. Аниқланган касалликлар жарроҳлик амалиёти билан бартараф этилаётир.
Жанубий кореялик малакали шифокорлар томонидан ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари вилоят шифокорларининг тажриба ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.