Реклама

Зараркунандадан эҳтиёт бўлинг

Юртимизда қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш, томорқачиликдан мўмай даромад олиш борасида ўзига ҳос мактаб яратилган. Юртдошларимиз хонадонида етиштирилаётган лимон, мандарин, апелсин сингари цитрус мевалар рўзғордан ортиб ички ва ташқи бозорларга ҳам етказиб берилаётир. Бунинг натижасида фуқароларимизнинг турмуш шароити юксалиб, даромади ортиб бормоқда. Бу жараёнда ўсимликларни турли зарарли ҳашаротлардан асраш муҳим вазифа ҳисобланади.

Хусусан, цитрус ўсимликлар учун учун энг катта ҳавф  Цитрус инли куяси – (Phyllocnistis citrella Stainton) ҳашаротидир. У цитрус ўсимликларига катта зарар келтириб, айниқса, лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрутда ҳам яхши ривожланади.

Цитрус инли куяси ҳашароти Осиё, Австралия, Жанубий Африка, Шарқий ва Ғарбий Африка, Марказий ва Жанубий Америка давлатларида тарқалган бўлиб, Ўзбекистонда асосан, Тошкент вилояти ҳудудида аниқланган.

Ҳашарот  капалагининг кулранг қанотлари 4-5 мм узунликда бўлади. Олдинги жуфт қаноти иккита тўқ чизиқ, ўртасида эса V шаклида белгиси ва тепа учида қора доғлари бор. Қанотининг ўрта олдинги четигача узун тўқ сариқ рангда туклари бор. Попуклари орқа қанотида ҳосил бўлади. Орқа оёқларининг болдир қисмида тепага қараган қора ўсимтаси бор. У лимон баргининг остки томонига жойлашиб кеч кузга қадар зарар келтиради.

Урғочилар тухумини куртакка ёки ўсимликларнинг ўсиш нуқтасига, баргларнинг тепа қисмига 200 тагача қўйиши мумкин. Эмбрионал  ривожланиши 10 кун давом этади. Личинкалар барг ичига кириб олиб 10-20 кун давомида ривожланади. Ёш барглар орасида илон изи каби уялар ҳосил қилиб барг паренхимаси билан озиқланиши натижасида барг буришади ва қурийди. Одатда битти баргда битта уя бўлади, кучли зарарланганда 2 ёки 3 та ва ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкин. Қаршиликларга учраши билан личинка бошқа баргга ўтади. Ғумбакка айланишидан олдин ҳаракатланишдан тўхтайди. Ғумбаклик даври пилла ичида ўтади. Зараркунанда бир йилда 6-7 та баъзан 10 та авлод беради. Бир авлоднинг ривожланиши 38-43 кунни ташкил этади. Цитрус инли куяси плантацияларда ва питомникларда цитрус экинларининг ёш кўчатларини зарарлаши мумкин.

Бу зараркунандага қарши курашда биринчи навбатда кўчатликларни мунтазам текшириш ва экспертиза қилиш, кўчат ва қаламчалар олинаётган ҳудудда зараркунанда тарқалмаганига эътибор қаратиш лозим. Ҳашарот тарқалган далалардаги кўчатларга эса фосфор-органик бирикмалар билан ишлов бериш ундан қутулишга ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Картошкали драки

Эътиборли бўлиш ва кўчатларни мунтазам назорат қилиб бориш турли кўнгилсиз ходисларнинг олдини олади. Шундай экан, бу масалада ҳам ҳафсала билан иш тутиш муваффақиятга етаклайди.

Баҳром ЮСУПОВ,

Тошкент шаҳар давлат карантин инспекцияси
Аркбулоқ божхона пости мудири

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: