Беҳи шарбати

Ҳар бир фасл ўзининг гўзал таровати билан дилларга хуш ёқиб, турфа ноз-неъматлари билан дастурхонимизга кўрк бағишлайди.

Айниқса, кузда пишиб етиладиган беҳи инсон организми учун фойдали микроэлементларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу мевадан тайёрланган мураббо қиш фаслида энг тўйимли, шу билан бирга фойдали озуқа ҳисобланади. Ундан тайёрланган шарбат эса грипп ва ЎРВИни даволашда кони фойда.

Қуйида ушбу мева шарбатини тайёрлаш бўйича тавсиялар бериб ўтамиз.

Зарур масаллиқлар: 4-5 дона беҳи, 200 грамм шакар, лимон ва сув.

Тайёрланиши: беҳи мевалари тозалаб ювилиб, тилим-тилим шаклида кесиб олинади ва сирли идишга солиб, устидан 3 литр миқдорда қайноқ сув қуйилади. Сўнг 30 дақиқага тиндириб қўйилади. Кейин идишдаги сувни тўкиб, устига шакар, ярим дона лимон ва устидан яна шунча миқдорда қайноқ сув солиб, идиш оғзи маҳкам ёпилади ва совугунча тиндириб қўйилади.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Муқаддас оила асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: