Иммунитетни қандай оширамиз?

Куз ўрталарига келиб, ёзда йиғилган витамин ва минераллар заҳираси секин-асталик билан сарфлана бошланади. Бу эса “рационни ўзгартириш вақти келди” деганидир. Бола иммунитетини мустаҳкамлашда “ёз”дан “куз”га кескин равишда ўтиш мумкин эмас. Ушбу фаслда болалар шифокори кичкинтойларга мева ва сабзавотларни кўп-кўп истеъмол қилишни, узоқ вақт кўчада сайр қилишни тавсия этади.

Фойдали маҳсулотлар

Бола иммунитетини кўтаришда озиқ-овқат маҳсулотларининг хилма-хиллигига эътибор беринг. Бунда озуқанинг оқсилга бой бўлиши тавсия этилади. Сабаби ушбу модда грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) билан хасталанмасликнинг асосий гаровидир. Болага гўшт маҳсулотларини ҳарид қилаётганда унинг ёғсизини танланг. Тухум ва балиқ маҳсулотлари ҳақида ҳам унутманг!

Боланинг соғлиги мустаҳкам ва иммун тизими бақувват бўлиши учун унга витаминлар комплекси керак бўлади. Демак, улар билан танишинг.

Авитамини иммунитетни инфекцион касалликлардан ҳимоялайди. У жигар, сут маҳсулотлари, сабзи, тухум ва қовоқ таркибида кўп учрайди.

В2 (рибофлавин) метаболизм (моддалар алмашинуви) жараёнида иштирок этади. Организмда содир бўлиши мумкин бўлган токсик хавфни камайтириб, ҳужайраларни кислород билан тўйинтиради. У балиқ, гўшт, тухум оқи таркибида мавжуд.

В5 (пантотен кислотаси) инсон ҳаёти учун зарур бўлган аминокислоталарнинг синтез қилиш учун зарур бўлган ёғлар, оқсиллар, углеводлар метаболизмида иштирок этади. Мазкур витамин нўхат, рангли карам, субтропик маҳсулотлар таркибида мавжуд.

В6 (придоксин) инфекциялар билан курашувчи антителаларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади. Ушбу витамин балиқ, товуқ гўшти таркибида бўлади.

В12 (цианокобаламин) қондаги қизил қон таначаларининг ишлаб чиқарилишида муҳим аҳамиятга эга. У парранда гўшти, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари таркибида мавжуд.

С витамини организмни ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Иммунитетни кўтаради. У цитрус мевалар, яшил сабзавот маҳсулотлари таркибида кўп миқдорда бўлади.

D3 (холекальциферол) ҳам иммунитетни кўтаради. У ультрабинафша нурлар таъсирида организмда ишлаб чиқарилади. У сариёғ таркибида, тухум сариғида мавжуд.

E (антиоксидант) иммун ҳужайраларининг нобуд бўлишининг олдини олади. У ёнғоқ, писта, бошоқли ўсимликлар таркибида учрайди.

Рух – иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Тери тикланишида яхши самара беради. У асосан гўшт маҳсулотлари таркибида мавжуд.

Темир – гемоглабин миқдорини оширади, ҳужайраларни кислород билан таъминлайди. Лавлаги, дуккакли маҳсулотлар, гўшт ва олмада ушбу элемент кўп миқдорда бўлади.

Яна ўқинг:  Нотариал ҳаракатда қандай ҳолатда шахс муомалага лаёқатсиз деб топилади?

ЎРВИ ва гриппдан D, А, Е витаминлари ҳимоялайди. Иммунитетни оширувчи воситаларга В гуруҳига кирувчи барча витаминлар киради. Айниқса, В5 (жигар, тухум сариғи, ёрмалар), В9 (сабзавот барглари, ловия, жигар), В6 (жигар, дуккакли маҳсулотлар, тунець, скумбрия, сардина балиғи). Иммун тизимини бир меъёрда ушлаб турувчи витамин В15 саналади. У гуруч, қовоқ уруғи таркибида учрайди.

Мева ва сабзавотлар

Мева ва сабзавотлар таомномада йил давомида бўлиши керак. Қуритилган меваларда ҳам витаминлар бисёр. Саримсоқпиёз, пиёз ва кўкатлар фитонцидларга бой ва антисептик восита бўлиб, қонни микроблардан тозалаш хусусиятига эга.

Х. ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: