Қанд касаллиги билан оғриган бемор қачон нон истеъмол қилади?

Маълумки, қандли диабет билан оғриган беморлар углеводларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиши оқибатида қон таркибида глюкоза миқдори ошиб кетади.

Шу сабабли беморлар бундай маҳсулотлардан ўзларини тиядилар. Бироқ, бу каби егуликларни овқат сўнггида истеъмол қилиш организм учун унчалик хавф туғдирмас экан.

Beйлл Корнелл тиббиёт коллежи мутахассислари 2-турдаги қанд касаллиги билан оғриган 16 нафар бемор иштирокида тадқиқот ўтказди. Иштирокчилар уч марта бир хил маҳсулот (нон, товуқ гўшти, салат ва апельсин шарбати)ни турли тартибда истеъмол қилишди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, углеводларни биринчи навбатда истеъмол қилган кўнгиллилардан кўра, бундай маҳсулотни сўнгги навбатда еган кишиларнинг қонида глюкоза миқдори тахминан икки баробар кам бўлган.

Бундан ташқари маҳсулотларни аралаш истеъмол қилган кишилардан кўра углеводларни овқатланиш сўнггида еган кўнгиллилар қонида қанд миқдори 40 фоизга кам эканлиги аниқланган. Шунингдек, углеводларни овқатланиш сўнггида истеъмол қилиш қон таркибида инсулин миқдорини пасайишига таъсир этувчи, иштаҳа очувчи ва глюкоза миқдорини тартибга солишда иштирок этувчи гормон ажралишига ижобий таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  ОЛМА ЕНГ, СОҒЛОМ БЎЛАСИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: