Ашхобод-2017: 13 та медал билан 2-ўриндамиз

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг илк кунида энг катта делегация билан иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар жами 13 та медални қўлга киритишди. Шулардан 2 таси олтин медаллардир.

Терма жамоамизга олтин медалларни курашчиларимиз Обидали Мавлонов ҳамда Илҳомжон Машраповлар тақдим этишди. Биринчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақанинг теннис баҳслари доирасидаги турнирда ҳамюртимиз иштирокидаги баҳс якунига етди. Хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги яккалик баҳсларида истеъдодли теннисчимиз Арина Фольц кортга чиқди. Ҳамюртимизнинг рақибаси индонезиялик Алдила Суджияди бўлди. Икки сет давом этган баҳсда Фольц 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини муддатидан анча аввал якунлади.

Мусобақа мезбони Туркманистон терма жамоаси илк кунги баҳсларда 16 та, 14 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритишди. Кучли учликка Таиланд терма жамоаси якун ясаган. Таиландликларда ҳам икки нафар чемпион бор.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ўзбекистон акушер-гинекологларининг IX съезди ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: