Мундиалга ким боради?

Куни кеча ЖЧ-2014 мусобақасининг Осиё қитъаси 4-саралаш гуруҳ босқичи 8-тур учрашувлари доирасидаги Қатар ва Эрон, Ливан ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

4 июнь куни Ливан пойтахти Байрутдаги Камиль Шамун номли стадионда бўлиб ўтган Ливан ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Аввалига 12-дақиқада Ҳассан Маатук Ливан терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда Жанубий Корея футболчилари қанчалик уринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам деярли шунга ўхшаган вазият кўзга ташланди. Кореялик футболчилар бир нечта қулай имкониятларга эга бўлган бўлсалар-да, улардан фойдалана олмади. Фақатгина учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 7 дақиқада Ким Чи Ву жавоб голини киритишга муваффақ бўлди ва меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу дуранг натижа Жанубий Корея терма жамоасига очколари сони бўйича шу вақтгача гуруҳда пешқадамлик қилиб келган Ўзбекистон терма жамоасига тенглашиб олиш имконини берди. Ҳозир ҳар иккала терма жамоа ҳисобида 11 очкодан бор, бироқ корейс­лар тўплар нисбатида ижобийроқ кўрсаткичга эга бўлишгани учун Ўзбекистон терма жамоаси ўз пеш­қадамлик ўрнини топширишга мажбур бўлди. 4-саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлади.

Шунингдек, «А» гуруҳи доирасида Қатар ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда Ризо Ғучаннажод томонидан урилган ягона гол меҳмонлар очколари сонини 10 тага етказиб олишига имкон берди. 9-турда Эрон терма жамоаси ўз майдонида Ливанни қабул қилади.

Навбатдаги турда терма жамоамиз Жанубий Кореяни мағлубиятга учратадиган бўлса, очколаримиз сони 14 тага етади ва Ўзбекистон муддатидан аввал жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Футболчиларимизга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Наврўз НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Иқтидорлиларга имкониятлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: