Кўп меҳнат қилиш ўз ишини ёқтирадиганлар учун хавфли эмас

Кўп меҳнат қилувчилар турли касалликларга мойил бўлади деган фикрлар бор. Лекин янги ўтказилган тадқиқот ҳар доим ҳам бундай бўлавермаслигини кўрсатди. Ўз ишини севадиган одамлар кўп меҳнат қилишса ҳам, бу салбий оқибатларга олиб келмайди. Тадқиқотчилар йирик бир компанияда ишловчи 1277 нафар ходимнинг маълумотларини таҳлил қилишди.

763 нафар кўнгилли иштирокчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Олимлар қатнашчиларнинг меҳнаткашлиги, иш вақти, соғлиқ ҳолати, хотиржамлик ва ишга жалб бўлиш даражасини баҳолади. Диабет ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилди.

Тадқиқотчилар иш вақтидан ташқари меҳнатлар стесс, бош оғриғи ёки ошқозон фаолияти бузилишига олиб келмаслигини аниқлади. Бу симптомлар диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади. Кўп ишлаш ҳам ушбу симптомларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Лекин бу ҳолат ўз ишини ёқтирмайдиган ва берилиб ишламайдиган ходимларда кузатилди. Ишга юракдан ёндашадиган одамларда эса хавф кўрсаткичи ортмади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ЗАРАРЛИ...МИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: